А Серия. "Рома" "Женоа"ни мағлуб этиб, "Ювентус"ни қувиб ўтди
- 30-декабр 2025, 02:54
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 17-турида "Рома" ўз майдонида "Женоа"ни қабул қилиб, мағлубиятга учратди 3:1.
Дастлаб, беллашувнинг 14-дақиқада Матиас Суле рақиб жамоа дарвозасини ишғол қилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб Ману Коне орадаги фарқни 2 тага етказиб қўйди. Римликларнинг учинчи голига 31-дақиқада Эван Фергюсон муаллифлик қилди. Тўқнашувнинг 87-дақиқасида эса Жефф Эхатор Свилар дарвозасига йўл топа олди.
Маълумот ўрнида, "Рома" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 33 тага етказиб олиб, "Ювентус"ни (32) қувиб ўтган ҳолда, 4-ўринга қайтди.
Серия А
vs
Рома выиграла после основного времени.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ