А Серия. "Рома" 7 йилдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтди, "Ювентус" эса Европа лигасида ўйнайди
- 25-май, 02:56
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 38-туридан ўрин олган навбатдаги беллашувлар ўз ниҳоясига етди.
"Рома" сафарда "Верона"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб, 56-дақиқада Дониэлл Мален ҳисобни очган бўлса, 90+3-дақиқада Стефан Эль-Шаарави орадаги фарқни иккитага ошириб, ўйинга нуқта қўйди — 2:0.
Шу тариқа, римликлар 73 очко жамғариб, 3-ўринни қўлга киритди. Жан Пьеро Гасперини шогирдлари келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Шунингдек, "Ювентус" — "Торино" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди. Туринликлар мавсумни 69 очко билан 6-поғонада якунлади ва жамоа Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Серия А
vs
Roma won after full-time.Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ