А Серия. "Наполи" "Милан"нинг очко йўқотганидан фойдалана олмади ва мағлуб бўлди
- 14-декабр 2025, 22:15
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган "Удинезе" - "Наполи" клублари иштирокидаги тўқнашув ўз ниҳоясига етди. Антонио Конте бошчилигидаги неаполликлар сафардан минимал ҳисобдаги мағлубият билан қайтди (1:0).
Беллашувдаги ягона ва ҳал қилувчи гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. Ушбу голга Юрген Эккеленкамп 73-дақиқада муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, "Наполи" онлайн турнир жадвалида 31 очко билан 3-ўринда бормоқда. "Милан" эса бу турда дуранг ўйнаб, очколар сонини 32 тага етказиб олди.
Серия А
vs
Udinese won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ