А Серия. "Наполи" Лукакунинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонди
- 1-март, 00:15
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 27-туридан ўрин олган баҳсда "Верона" ўз уйида "Наполи"ни қабул қилди. Учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.
Дастлаб, 2-дақиқада Ҳойлунд ҳисобни очган бўлса, Акпа-Акпро 64-дақиқада мувозанатни тиклади. Ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса катта саҳнага Ромелу Лукаку чиқди. Бельгиялик ҳужумчи рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
Шу тариқа, неаполликлар ўз очколари сонини 53 тага етказди ва турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Серия А
vs
Napoli won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ