А Серия. "Милан" "Торино"ни мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди

А Серия. "Милан" "Торино"ни мағлуб этиб, муҳим уч очкони қўлга киритди

Италия А Серияси 30-турида "Милан" ўз майдонида "Торино"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисоб 36-дақиқада Страхиня Павлович томонидан очилди. Бироқ 44-дақиқада Жованни Симеоне жавоб голини киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлим бошида "россонерилар" устунликни қўлга олди. Аввал Адриен Рабьо, кейин эса Юссуф Фофана гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

83-дақиқада Никола Влашич пенальтидан аниқ зарба йўллаб, фарқни қисқартирди, аммо "Милан" устунликни сақлаб қолди.

Серия А
АК МиланАК Милан
vs
AC Milan won after full-time.
ТориноТорино

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ