
А Серия. "Милан" қийинчилик билан "Женоа"ни таслим қилди. "Ювентус" эса ишончли ҳисобда зафар қучди
- 8-октябр 2023, 01:50
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 8-туридан ўрин олган "Женоа" - "Милан" ва "Ювентус" - "Торино" баҳслари бўлиб ўтди.
"Женоа" меҳмони бўлган миланликлар 87-дақиқага келиб ҳисобни очди. Ўйиндаги ягона гол Пулишич томонидан урилди. Ушбу ғалабадан кейин "Милан" турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.
{game}4230604{/game}
"Ювентус" эса ўз майдонида "Торино"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. 47-дақиқада Гатти ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Милик орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Шу тариқа, Аллегри шогирдлари 3-поғонадан жой олди.
{game}4230605{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ