А Серия. "Милан" камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

А Серия. "Милан" камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди ва пешқадамга айланди

Италия А Серияси 14-турнинг сўнгги тўқнашувида "Милан" сафарда "Торино" билан куч синашиб, камбэк эвазига 3:2 ҳисобида зафар қучди. 
 
Дастлаб, Никола Влашич ва Дуван Сапата ўйиннинг бошида ҳисобни очиб, туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 24-дақиқада эса Адриен Рабьо узоқ масофадан супер гол уриб, ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Беллашувнинг 67-дақиқасида келиб захирадан майдонга тушган Кристиан Пулишич ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса америкалик футболчи дублни расмийлаштирди ва миланликларнинг ғалабасини таъминлади.

Серия А
ТориноТорино
vs
Milan won after full-time.
АК МиланАК Милан

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ