А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни минимал ҳисобда енгди ва чемпионлик курашини сақлаб қолди

А Серия. "Милан" дербида "Интер"ни минимал ҳисобда енгди ва чемпионлик курашини сақлаб қолди

Массимилиано Аллегри раҳбарлигидаги "Милан" Италия чемпионатининг 28-турида "Интер"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан олдин "Милан"нинг ҳисобида 57 очко бор эди, "Интер"да эса 67 очко. Ҳозирги ҳолатда икки жамоа орасидаги фарқ 7 очкога қисқарди.

Жадвалда "Наполи" учинчи ўринда, 56 очко билан кетмоқда. "Комо" ва "Рома" 51 очко тўплаган, "Ювентус" эса 50 очко билан кейинда турибди.

Чемпионатни тугатишга яна 10 тур қолган.

Серия А
АК МиланАК Милан
vs
AC Milan won after full-time.
ИнтерИнтер

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ