А Серия. "Лацио" "Парма" устидан зафар қучди. "Аталанта" эса Скамакканинг дубли эвазига "Кальяри"ни мағлубиятга учратди

А Серия. "Лацио" "Парма" устидан зафар қучди. "Аталанта" эса Скамакканинг дубли эвазига "Кальяри"ни мағлубиятга учратди

Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган навбатдаги икки учрашув бўлиб ўтди. 
 
Римнинг "Лацио" клуби сафарда "Парма" билан тўқнаш келиб, минимал 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди. Тўқнашувдаги ягона ва ғалаба голи 82-дақиқада киритилди ва унга Тижани Нослин муаллифлик қилди. 
 
Бергамонинг "Аталанта" жамоаси эса ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Учрашувнинг 11-дақиқасидаёқ Скамакка ҳисобни очган эди, лекин 75-дақиқада Жанлука Гаэтано фарқни йўққа чиқазган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, орадан 6 дақиқа ўтиб, Скамакка дублни расмийлаштирди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Серия А
ПармаПарма
vs
Lazio won after full-time.
ЛациоЛацио

Серия А
АталантаАталанта
vs
Atalanta won after full-time.
КальяриКальяри

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ