
А Серия. "Интер" сафарда очко йўқотди, "Лацио" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
- 30-декабр 2023, 02:53
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
А Серияниг 18-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди. "Интер" сафарда "Женоа" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Лацио" ўз майдонида "Фрозиноне"ни таслим қилди.
"Женоа" - "Интер" баҳсида дастлаб Арнаутович ҳисобни очди, тайм сўнггида Драгусин имкониятларни тенглаштириб қўйди.
Шу тариқа, миланликлар турнир жадвалида пешқадамлигича қолди. "Женоа" эса 13-поғонага жойлашди.
{game}4230707{/game}
"Лацио" - "Фрозиноне" баҳсида эса Суле пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, Сарри шогирдлари уч марта жавоб қайтара олди.
Ушбу ғалабадан кейин "Лацио" турнир жадвалида 8, "Фрозиноне" 14-ўринда турибди.
{game}4230712{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ