А Серия. "Интер" сафарда "Лечче"ни мағлуб этди ва пешқадамликни мустаҳкамлади
- 22-феврал, 00:03
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 26-турида "Интер" сафарда "Лечче"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
51-дақиқада миланликлар ҳимоячиси Федерико Димарко гол урди, аммо ҳакамлар офсайд сабабли уни бекор қилди.
Ҳисоб 75-дақиқада очилди. Захирадан майдонга тушган 37 ёшли ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян жамоасини олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса ҳимоячи Мануэл Аканжи иккинчи голга муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг "Интер" 64 очко жамғариб, мусобақа жадвалида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Жамоа иккинчи ўриндаги "Милан"дан 10 очко илгарилаб кетган. "Милан"нинг захирада битта ўйини бор.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ