А Серия. "Интер" муддатидан олдин Италия чемпионига айланди!
- 4-май, 02:10
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 35-туридан ўрин олган учрашувда "Интер" ўз майдонида "Парма"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Биринчи бўлимнинг 45+1-дақиқасида Маркус Тюрам ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса Генрих Мхитарян жамоанинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ушбу ғалаба миланликларга мавсум якунига етмасдан туриб А Серия чемпионлигини кафолатлади. "Нерадзурри"лар 35 ўйинда 82 очко тўплаб, турнир жадвалида пешқадамликни эгаллаб турибди. Иккинчи ўриндаги "Наполи" билан фарқ 12 очкога тенг.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ