А Серия. "Интер" кутилмаганда "Комо"ни "янчиб ташлади"
- 7-декабр 2025, 00:53
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Италия А Сериясининг 14-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди.
Кристиан Киву мураббийлигидаги "Интер" бу турда Сеск Фабрегаснинг "Комо"си билан куч синашиб, 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Тўқнашувнинг 11-дақиқасида Лаутаро Мартинес "Комо" дарвозасини ишғол қилди. 59-дақиқада Маркюс Тюрам жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган ҳолда, фарқни 2 тага етказди. 80-дақиқага келиб Хакан Чалханоглу ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Карлус Аугусту ўйиндаги сўнгги голни киритди (4:0).
Маълумот ўрнида, миланликлар ушбу ғалаба орқали 30 очко билан вақтинчалик пешқадамга айланиб олди. "Комо" эса 24 очко билан 6-ўринда қолди.
Серия А
vs
Inter won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ