А Серия. "Интер" кутилмаганда дуранг ўйнаб қўйди

А Серия. "Интер" кутилмаганда дуранг ўйнаб қўйди

Италия А Сериясининг 31-туридан ўрин олган учрашувда Симоне Индзаги бошчилигидаги "Интер" "Парма" билан куч синашиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Учрашувнинг 15-дақиқасида Дармиан ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнггида Тюрам ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 
 
Иккинчи бўлимнинг 60 ва 69-дақиқаларида Бернабе ва Ондрейка ҳисобни тенглаштириб, "нераззурилар"ни ғалабадан маҳрум қилишди. 
 
Маълумот ўрнида, "Интер: ҳозирги кунда 31 та ўйиндан сўнг 68 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги "Наполи" эса бу турдаги ўз баҳсини ўтказмасдан туриб, 64 очко тўплаб рақибини қувиб келмоқда.

Серия А
ПармаПарма
vs
Game ended in draw.
ИнтерИнтер

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ