
А Серия. Голлар шоусига айланиб кетган баҳсда "Милан" ирода намойиш этиб, мағлубиятдан қутилиб қолди
- 14-апрел 2024, 20:17
- 0
- Футбол
Италия А Серияси 32-туридан ўрин олган "Сассуоло" - "Милан" баҳси бўлиб ўтди. Унда томонлар 3:3 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Майдон эгалари сафида голларга Лоурен (дубль) ва Пинамонти муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг уч голи эса Леау, Йович ва Окафор номига қайд этилди.
Шу тариқа, миланликлар мазкур дуранг эвазига очколари сонини 69 тага етказиб, 2-ўринда қолди. "Сассуоло" эса 26 очко билан 19-поғонани банд этган.
Серия А
vs
Game ended in draw.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ