А Серия. 33-турнинг илк учрашуви якунланди
- 18-апрел, 00:10
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
А Сериянинг 33-туридан ўрин олган илк учрашувда "Сассуола" ўз уйида "Комо"ни қабул қилди.
Мазкур баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, 42-дақиқада Кристиан Волпато ҳисобни очган бўлса, 44-дақиқада Нзола орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо биринчи бўлим якунида Нико Пас ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган вақт давомида жамоалар бошқа гол киритмади.
Шу тариқа, "Сассуоло"нинг очколари сони 45 тага етди ва улар турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Сеск Фабрегас шогирдлари эса 58 очко билан 5-пағонани эгаллаб турибди.
Серия А
vs
Sassuolo won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ