Швеция - Англия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
- 7-июл 2018, 21:50
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Ҳозиргина Самарадаги “Космос Арена”да ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Швеция ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.
Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди ва Гарет Сутгейт шогирдлари шу тариқа мусобақанинг ярим финалига йўл олишди.
Ўйин якунлангач Англия терма жамоаси дарвозабони Жордан Пикфорд ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ