
Расман! "Леганес" "Барса" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади
- 14-август 2018, 16:35
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Футбол
"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини "Леганес"да давом эттиради.
"Леганес" клуби расмий веб-сайти хабар беришича, Арнаиснинг трансфери 5 миллион еврога амалга ошди. "Кўк-анор ранглилар" 500 минг евро бонус тариқасида олишади.
23 ёшли хавбек янги жамоа сафида 5 йил тўп тепади, бироқ "Барса" футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Хосе асосий таркибда Испания Кубоги доирасида 4 учрашувда майдонга тушиб 3 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.


Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ