Қатар юлдузлар лигаси яна бир юлдуз футболчи билан бойиди
- 10-июл 2018, 12:05
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Голландия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Найжел де Йонг ҳам аксарият футбол юлдузлари каби Қатар юлдузлар лигасида давом эттирадиган бўлди.
Берилган маълумотларга кўра 33 ёшли футболчи “Ал-Ахли” клуби билан бир йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, де Йонг фаолияти давомида “Аякс” (2002-2006), “Манчестер Сити” (2009-2012) ва “Милан” (2012-2016) каби машҳур жамоаларда тўп сурган.
Маълумот учун, бундан аввалроқ "Атлетико" Мадрид сардори Габи ҳам Қатар клуби билан шартнома имзолаган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ