Нойер "Ливерпул"га қарши ўйнай оладими?
- 11-феврал 2019, 19:37
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ливерпул"га қарши баҳсда иштирок эта олишини айтди.
“Менда ҳаммаси жойида. Шифокорларимиз менинг қисқа муддат ичида соғайишимда ёрдам беришди. Агар машғулотлар кўнгилдагидек ўтса, у ҳолда “Ливерпул”га қарши ўйнайман”, - дейди Нойер.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли германиялик посбон бармоғидан олган эски жароҳати туфайли сўнгги 3та ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Маълумот учун, "Ливерпуль" - "Бавария" учрашуви 19 февраль куни бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ