"Интер" ҳужумчисини ижарага берди
- 11-январ 2019, 20:42
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Миланнинг “Интер” клуби ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Барбозани (Габигол) “Фламенго”га ижарага берди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 22 ёшли футболчисини Бразилия клубига 2019 йилнинг 31 декабригача ижарага берди.
Эслатиб ўтамиз, Габигол ўтган мавсумни Бразилиянинг бошқа бир жамоаси - “Сантос”да ижара асосида ўтказган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ