"Интер" ҳимоячиси сафга қайтди
- 28-сентябр 2018, 20:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Жоао Миранда жароҳатидан тузалиб сафга қайтди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра товонидан олган жароҳат сабаб А Сериянинг ўтган турини ўтказиб юборган 34 ёшли бразилиялик футболчи бугун машғулотларга киришган. У жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланмоқда.
Маълумот учун, Миранда жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 3та ўйинда иштирок этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ