Гильерме Очоа Мексика терма жамоаси тарихига кирди
- 2-июл 2018, 21:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильерме Очоа ўз мамлакати жамоаси тарихига кирди. Бу ҳақда OptaJose хабар тарқатмоқда.
Унга кўра 32 ёшли посбон Россияда ўтаётган ЖЧ-2018 давомида жами 20та сэйвни амалга оширган. Бу эса Мексика терма жамоасининг жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал Мексика 1/8 финалда Бразилияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ