Эриксен Даниянинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди
- 6-январ 2019, 12:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Даниянинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Дания футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эриксен шу тариқа фаолиятида давомида ушбу совринга 4-марта эга чиқди.
У ўтган йил "шпорлар" сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14та гол ёздириб қўйишга эришди. У сардорлик қилган Дания терма жамоаси ЖЧ-2018нинг чорак финалига қадар етиб бора олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ