"Атлетико" етакчиларидан бири сафга қайтди
- 20-феврал 2019, 15:20
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Коке сонидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб сафга қайтди.
Берилган маълумотларга қараганда 27 ёшли футболчи бугун “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки баҳсида жамоасига ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтамиз, Коке сўнгги бор 19 январь куни майдонга тушган эди. У жорий мавсум жами 26та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Маълумот учун, "Атлетико" - "Ювентус" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ