Хамзат Чимаев Шон Стриклэндга қарши жангдан сўнг ижтимоий тармоқлар орқали нималар деди?

Хамзат Чимаев Шон Стриклэндга қарши жангдан сўнг ижтимоий тармоқлар орқали нималар деди?

  • 13-май, 13:25
  • 0
  • MMA

UFC собиқ чемпиони Хамзат Чимаев ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар билан алоқага чиқди.

"Ассалому алайкум, ака-укалар. Қўллаб-қувватлаган ва хавотир олган барчага раҳмат — Аллоҳ таоло сизларга соғлиқ-омонлик берсин. Кўп одамлар хавотир олганини кўрдим, буни жуда қадрлайман. Биз таслим бўлмаймиз — ишлашни давом эттирамиз, формага кириб, яна камар учун курашамиз.

Кўплар рақиб ортиқча гапирган бўлса-да, нима учун унинг қўлини сиқиб, камарни топширганимни сўрашди. Менда мағлубиятдан сўнг низо чиқариш одати йўқ. Жангда мен барча кучимни сарфладим, қила оладиганимни бажардим. Жанг тугагандан сўнг у кечирим сўради. Шу билан мен учун ҳаммаси якунланди", - деди собиқ чемпион.

Эслатиб ўтамиз, Чимаев охирги бор "UFC 328" турнирида октагонга кўтарилиб, Шон Стриклэнддан очколар эвазига мағлубиятга учради.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ