Тимур Турлов ФИДЕ президенти этиб сайланди
- 26-сентябр, 15:37
- Abdukarim Atayev
- 0
- Шахмат
Самарқандда ўтган ФИДЕ Конгресида ташкилот президентлигига сайлов бўлиб ўтди.
Унда қозоғистонлик тадбиркор Тимур Турлов ФИДЕ президенти сифатида сайланди. 38 ёшли Турлов ФИДЕ тарихидаги энг ёш президентга айланди.
Турлов — қозоғистонлик тадбиркор, Фреедом Ҳолдинг Cорп. асосчиси ва раҳбари. У 2023-йилдан Қозоғистон шахмат федерациясига ҳам раҳбарлик қилиб келади. Унинг компанияси сўнгги йилларда халқаро шахмат мусобақаларининг йирик ҳомийларидан бири бўлган.
У 2018-йилдан буён ФИДЕга раҳбарлик қилган Аркадий Дворкович ўрнини эгаллади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ