Сергей Лапин: "Айнан бир ғалаба Александр Усик бу авлодимизнинг энг яхши боксчиси эканини тасдиқлайди"
- 25-март 2025, 15:25
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Украиналик бокс юлдузи Александр Усикнинг биринчи мураббийи Сергей Лапин шогирди ҳақида гапирди.
“Усик навбатдаги жангида Даниэль Дюбуа билан тўқнаш келишни истамоқда. Мазкур баҳс Ар-Риёд ёки Лондонда бўлиб ўтади, деган тахминларимиз бор. Айнан мана шу қарама-қаршиликдаги ғалаба Александр бу авлодимизнинг энг яхши боксчиси эканини тасдиқлайди" - дея Лапиннинг сўзларини келтирди "All Out Fighting" портали.
Эслатиб ўтамиз, Усик охирги жангида Тайсон Фьюрини очколар бўйича мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ