Алекс Перрейранинг собиқ қайлиғи тахдидларга жавоб қайтарди
- 1-сентябр, 21:43
- Javohir Malikov
- 0
- MMA
Таниқли UFC жангчиси Алекс Перрейранинг собиқ қайлиғи Мерле Кристин илк бор ўзининг янги йигитини кўрсатди ва шу билан бирга уни безовта қилишда давом этаётганларнинг барчасига жавоб берди.

"Умуман олганда, яна кимгадир ишонишим ва кимнидир севиб қолишим мумкинлигини билмасдим. Бироқ сен менга хавфсизлик ва хотиржамлик ҳиссини бердинг. Сен мени тушунасан.
Деярли уч йил ўтди, лекин мен ҳали ҳам интернетда таъқибларга чидашим керак, ҳатто менинг постларим умуман MMA ҳақида бўлмаса ҳам.
Ҳаётда кўрмаган ва билмаган одамни илоҳийлаштириб, кейин бошқа одамни заҳарлашга қарор қилган инсонларни ҳеч қачон тушунмайман. Менга ҳали ҳам таҳдид ва ҳақоратлар келмоқда", - дея ёзиб қолдирган.
Қизиқарлиси эса Илия Топуриянинг собиқ рафиқаси Жоржина Узкатеги ушбу постга "like" (лайк) босди...