
Гаэль Монфиснинг навбатдаги рақиби ким?
- 13-феврал 2019, 22:44
- Zohir2018
- 0
- Теннис
Франциялик теннисчи Гаэль Монфис Роттердам шаҳридаги мусобақада италиялик Андреса Сеппига қарши ўйин ўтказди.
Турнирнинг иккинчи даврасидан жой олган мазкур ўйинда Гаэль 4:6, 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди ва чорак финалга йўл олди.
Энди "ABN AMRO World Tennis Tournament" мусобақасининг чорак финалида Монфис қозоғистонлик Михаил Кукушкин, ёки босниялик Дамир Жумхур ва грециялик Стефанос Циципас учаршуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ