Стадион: Крэйвен Коттедж
Бош ҳакам: Anthony Taylor
Ўйин тугади! "Пахтакор" пойтахт дербисида ишончли ғалабани қўлга киритди. Сизлар билан яқин икки соат давомида Шаҳзод Холбоев бирга бўлди! Келуси ўйинларда учрашгунча!
Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди
Гонсалвеш жарима майдони ичига ёриб кириб, зарба берди бироз ноаниқ
"Бунёдкор"да Тошматов ўрнига Йўлдошев туширилди
Сергеев ўз услубида! Игорь дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, тўғри Султоновнинг ўзига зарба берди
"Бунёдкор"да Аҳмадалиев ўрнига Раевац туширилди
Гооол! Искандеров! Алижонов оширган тўпни Жамшид жарима майдони ташқарисидан ерлатиб дарвозанинг чап бурчагига аниқ йўллади
Безерра ҳужумда фол ишлатди
"Пахтакор"да Козак ўрнига Искандеров туширилди
"Пахтакор" ўнг бурчакдан бурчак тўпини амалга оширди. Муваффақиятсиз
Ўйин ўта зерикарли тус олди. "Бунёдкор" умуман рақиб ярим майдонига ўтмай қўйди
Гонсалвеш офсайдда қолиб кетди
Икромовнинг зарбасини Султонов қайтарди
"Пахтакор"да Черан ўрнига Сергеев туширилди
Султоновни Безерра "ёш бола"ларча алдади, аммо вазият якунига етмай қолди
Ўйиндаги дастлабки ўзгариш "Пахтакор" сафида бўлди. Машарипов ўз ўрнини Яхшибоевга бўшатиб берди
Ашурматов огоҳлантирилди
Гонсалвешнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди
Машариров бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар бехато ўйнашди
Иккинчи бўлим старт олди
Рўзиевнинг хуштаги чалинди. Танаффус
Нурматов жарима майдони ташқарисидан туриб зарба берди. Суюнов ўз ўрнида
Таймга икки дақиқа қўшиб берилди
Безерра Ашурматовнинг қўлидан ушлаб олиб йиқитди охири. Рустам эса оёғини ушлаб ётибди
Гонсалвеш майдон марказида Тошматовни йиқитди
Безерранинг яна бир зарбасидан кейин мезбонлар тўпни қийинчилик билан қайтаришди
Комилов 30 метрлардан зарба берди, ноаниқ
Гооол! Дилшод Жўраев ўз жарима майдони яқинида Безеррага тўпни олдириб қўйди. Бразилиялик футболчи эса яккама-якка вазиятда дарвозабонга имкон қолдирмади
Ўххх! Комиловнинг узатмасидан сўнг Аҳмадалиев оёғининг ён томони билан зарба берди Суюнов қайтарди
Безерра рақиб жарима майдонида ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлашга интилди, аммо устунга теккан тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
Безерра жарима майдони ичида йиқилди. Ҳасан Рўзиев эса бу сафар ҳам пенальти белгилашни ўзига эп кўрмади
Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида кечмоқда.
Комилов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига ташлади, ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди
Султонов бояга вазиятда жароҳат олган экан. Шифокорлар майдонга тушишди ва Сухроб ўйинни давом эттира олиши маълум бўлди
Безерра бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди. Султонов ўз вақтида дарвозани ташлаб чиқиб хавфни бартараф этди
Алижонов ҳужумда фол ишлатди Комиловга нисбатан
Алижонов ўз қанотида Аҳмадалиевни йиқитди. Рўзиев жарима тўпи белгилади ва Тошматовнинг зарбаси ноаниқ чиқди
Безерра ҳакамга эътироз билдиргани сабабли огоҳлантирилди. У ҳакамдан пенальти талаб қилган эди
Тошматов ўйлангунча Кримец тўпни эгаллаб олиб, ҳужум чизиғига еткади тўпни. "Пахтакор"нинг қарши ҳужуми эса сал бўлмаса гол билан тугар эди. Гонсалвешнинг зарбасини Ашурматов ўзига қабул қилди
Темп бироз тушди
Беззерра қаторасига икки марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетмоқда
Комилов Черан томонидан йиқитилди
Машарипов бурчакдан тўпни ерлатиб ўйинга киритиб берди ва ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
"Пахтакор" эрта прессинг қилишга ҳаракат қилмоқда
Аҳмедовнинг зарбасига аниқлик етишмади
Ашурматовнинг бундай ҳаракатларига ўрганиб қолибди одам Индонезиядаги "қаҳрамонликлар"идан сўнг
Сайфиевнинг пасидан сўнг Ашурматов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйишига оз қолди
Машарипов тўпни бурчакдан ўйинга киритди, ҳимояга қайтган Нурматов сал бўлмаса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяй деди
Тошматов Нурматовни бирга-бир вазиятга чиқариб юборган эди, лекин Султонов ўз вақтида тўпга чиқиб бориб, хавфни бартараф этди
Эххх! Собирхўжаев Қодирқуловни деярли дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди, аммо Санжарнинг кучсиз зарбасини Суюнов қайтариб, ушлаб қолишга ҳам улугрди
Нурматов шерикларини қулай вазиятга олиб чиқиши мумкин эди, аммо Кримец бунинг олдини олди
"Бунёдкор"да хавфли жарима зарбаси. Тошматов тўпни ўйинга киритди, Суюнов ўз ўрнида
Машариповнинг узатмасидан сўнг Драган Черан тўпни тўхтатмай тепди, ноаниқ. Бунга қадар эса ҳакамлар оффсайд қайд этишган эди
Учрашув бошланди! Ўйинни "Пахтакор" бошлаб беришди