Стадион: Гудисон Парк
Учрашув якунига етди. Курашларга бой ўтган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
"Пахтакор" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда. "Шерлар" дурангга рози эмас.
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
"Олимпик" бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди.
"Олимпик" навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
"Олимпик" сафида ўзгариш. Жиянов ўрнига Ғиёсов майдонга тушди.
Сайфиевнинг узатмасидан сўнг тўп "Олимпик" футболчисига тегиб қолди. "Пахтакор" фойдасига бурчак тўпи.
Анваровнинг олисдан ерлатиб тепган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг Назаров тўпни қайтарди. "Шерлар" фойдасига бурчак тўпи.
"Пахакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Тўп ёнида Сайфиев.
"Олимпик" ярим ҳимоячиси Анваров ўйин қоидаси бузди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
Пенальти йўқ. Ҳакам ВАРга мурожаат қилганидан сўнг шу қарорга келди.
"Пахтакор" ҳимоячиси Ларин ўз жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
Достонбек Турсунов жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
Сардор Рашидов ўрнига Ҳожимат Эркинов майдонга тушди.
"Шерлар"да ажойиб имконият вужудга келди. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўп Черанга келиб тушди, аммо у дарвозага зарба йўллай олмади.
Азиз Турғунбоевга нисбатан ўйин қоидасини бузган Саидазамат Мирсаидов қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
Рашидовнинг узатмасидан сўнг Черанда яхши вазият вужудга келганди. Бироқ ҳимоячилар сўнгги паллада Черандан тўпни олиб қўйди.
"Олимпик" футболчиси "Пахтакор" жарима майдони ичида жароҳат олиб ётибди.
"Олимпик" жамоаси тўп назоратига эгалик қилмоқда.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 1:1.
Рашидов бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, бироқ Владимор Назаров тўпни қайтариб юборди.
"Олимпик" футболчилари тўпни ҳимояда майда паслар билан эгаллаб турибди.
Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
"Пахтакор" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. Фаррух Сайфиевнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар ишончли ўйнади.
Тошқўзиевнинг яқин масофадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Абубакр Ризо Турдалиевнинг узоқдан йўлланган зарбасига аниқлик етишмади.
Черан жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди, бироқ зарба беришга ҳимоячилар йўл қўймади.
Бир киши кам бўлиб қолган "шерлар" ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда.
"Олимпик" футболчиси Достонбек Турсуновга сариқ карточка кўрсатилди.
Азиз Турғунбоев гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ ҳакам офсайд қайд этди.
"Олимпик" навбатдаги ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда.
ГООООООЛ! Рашидов Чераннинг узатмасидан сўнг тўпни атайин Сайфиевга ўтказиб юборди. Фаррух кучли ва аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклади.
"Шерлар" ҳимоясида палашартишлик вужудга келди.
"Олимпик" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.
Шаркич ҳужумга ўтаётган бир пайтда ҳакам ўйинни тўхтатди. Офсайд.
Икром Алибоев майдон марказида ўта қўпол тарзда ўйин қоидасини бузди ва иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда, майдонни тарк этди.
Икром Алибоев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Турғунбоев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ.
УХХХХХХХХ! Яна бир ҳавфли ҳужум. Мамасиддиқовнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қолди.
ГООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди. Жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олган Жиянов олис бурчакка тўпни йўллаган ҳолда, ҳисобни очди.
Мухторовнинг зарбасидан сўнг Санжар Қувватов тўпни эгаллаб олди.
Илк дақиқалардан "Олимпик" тўпни назорат қилмоқда.
Учрашувга старт берилди.
Суперлига 3-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" учрашуви бошланишига кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг.