Стадион: Стэмфорд Бридж
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
Наманганликлар ўйин сўнгида тўпни назорат қилмоқда.
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
Шодиевнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
Иван Соловьёв ўрнига Аббос Ғуломов, Руслан Болов ўрнига Исломбек Исоқжонов майдонга тушди.
"Қизилқум" футболчилари катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироқ хавфли зарбадан дарак йўқ.
Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Ислом Рашидхонов майдонга тушди.
Азиз Турғунбоев огоҳлантирилди.
"Навбаҳор" футболчилари ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.
Ҳисобда ортда қолаётган навоийликлар олдинга ўтмоқда.
"Навбаҳор" жарима майдони ичида саросима юзага келди. Бироқ ҳимоячилар катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди.
Азиз Турғунбоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
Достон Абдулҳаев ўрнига Мирзоҳид Мирзамаҳмудов майдонга тушди.
"Қизилқум" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев ҳисобдаги фарқни оширди!
Дарвозабон узатган тўпни Турғунбоев қабул қилиб, соло юриш билан жарима майдонига кириб борди ва узоқ бурчакка зарба берди. Нестеров тўпни қайтара олмади.
"Навбаҳор" штурм уюштирди: Тельяковнинг кучли зарбасини Нестеров қайтарди. Қайтган тўпга кучли зарба йўллаган Боловнинг уринишидан сўнг, тўп тўсинга тегди.
Алишер Саноевнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
Ярашев рақибига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.
Турғунбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
Иккинчи таймни меҳмонлар фаолроқ бошлади. Бурчакдан етказиб берилган тўпга Турғунбоев яхши зарба берди. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
Иккинчи тайм бошланди!
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
Танаффус!
Жарима майдонига узатилган тўпни меҳмонлар катта қийинчилик билан узоқлаштирди.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
"Навбаҳор" футболчилари марказда тўпни назорат қилмоқда. Уларга ҳозирги ҳисоб маъқул кўринмоқда.
Ўйин тизгини наманганликлар томонга ўтиб кетди. Урилган гол уларга яхши кайфият берди.
Қодировнинг яқин бурчакка йўллаган зарбаси бироқ ноаниқ кетди.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Турғунбоев жарима тўпини қойилмақом ижро этди!
Азиз Турғунбоевнинг аниқ зарбасидан сўнг, Нестеров тўпни дарвозадан олиб чиқди.
Тельяковга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда яхши стандарт вазият юзага келди.
Азиз Турғунбоев зарба йўллашга кечикди. Ортдан етиб келган Ярашев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
"Қизилқум"да иккинчи мажбурий ўзгариш: Салим Мустафоев ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Шерзод Қодиров майдонга тушди.
Муҳторов офсайдда қолиб кетди. У жамоадоши Ўринбоевга ҳалал берди. Забиҳилло ўйиндан ташқари ҳолатда эмасди. Яхши вазият бой берилди.
Баҳс тизгини мезбонлар қўлида. Бу сафарги ҳужум ҳам хавфли тус олди. Бироқ Гбадамосига тезлик етишмади.
Футболчилар бир-бирларини аямаяпти. Ўйин кескин курашлар остида давом этмоқда.
Ойбек Қиличев майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Жасур Азимов ўйинга қўшилди.
Меҳмонлар ҳужумга ўтишга қийналмоқда.
Ўткир Юсупов яна бир марта ўз ўрнини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Ҳимоячилар яхшироқ ҳаракат қилиши зарур.
Қиличев йўллаган зарбага аниқлик етишмади.
Ғиёс Комилов узатган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Ҳакам "Навбаҳор" дарвозаси томон стандарт вазият белгилади.
Меҳмонлар дарвозабони ва ҳимоячиси ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Бироқ Муҳторов ўзи қилган хатони тўғирлади. Тўп узоқлаштирилди.
Илк хавфли вазият "Қизилқум"да: Касминин йўллаган зарбани Юсупов қайтарди.
Майдон эгалари тўпни назорат қилмоқда. Бироқ рақиб жарима майдонига кириш имкони пайдо бўлмаяпти.
Болов ўзини ноқулай ҳис қилмоқда.
Ўйин кескин курашлар остида бошланди.
Учрашув бошланди!
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Старт учун барчаси тайёр!