Стадион: Уайт Харт Лейн
Ўйин якунланди!. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди.
Ғолиб Ғайбуллаев огоҳлантирилди.
Майдонда келишмовчилик. Ички ишлар, мухлислар, мураббийлар...
"Қўқон-1912" футболчилари сўнгги дақиқаларда 5 дан зиёд хавфли вазият яратди, аммо дарвозабон Неъматов ажойиб ўйнамоқда.
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди
Марко Станоевич ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев, Ислом Кенжабоев ўрнига эса Ҳусайн Норчаев
Александр Мерзляков ўрнига Бек Абдуллаев майдонга тушди
Ислом Кенжабоевнинг зарбасини меҳмонлар посбони катта қийинчилик билан майдондан чиқариб юборди
Музаффар Музаффаровнинг жаримадан йўллаган зарбаси юқоридан кетди
Шерзод Насруллаев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Дилшод Раҳматуллаев майдонга тушди.
Меҳмонлар сафида ўзгариш: Маматхўжаев ўрнига Музаффаров, Азимов ўрнига эса Бамба майдонга тушди.
Шерзод Насруллаевга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда
Қувондиқ Рўзиев ўрнига Ҳамидулло Абдуҳамидов майдонга тушди.
Қувондиқ Рўзиев жароҳати сабаб майдонни тарк этмоқда
Ўйин давом этади.
Абдухолиқовга имконият бермаяпти ҳимоячилар
Иккинчи бўлим аввалида тўп назорати мезбонларда
Танаффусда жамоалар таркибида ўзгариш бўлмади
Иккинчи бўлим старт олди!
Биринчи бўлим якунланди! Дастлабки тайм "оловли" ўтди. Иккинчи бўлим бунданда қизиқарли ўтиши табиий.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Мухитдиновнинг зарбасини Абдуллаев қайтарди
Музаффар Абдуллаев кетма-кет икки вазиятда жамоасини голдан сақлаб қолди. Биринчи бўлимда дарвозабонлар ўзини кўрсатди.
Бобир Aбдихолиқовнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади
Станоевич ўз усулида олис масофадан рақиб дарвозасини нишонга олди, бироз ноаниқ
Учрашув шиддатли тарзда давом этмоқда
Абдувоҳид Неъматов!!! Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди
Пенальти! Неъматов бирга-бир чиққан Азимовни қўполлик билан тўхтатиб қолди. Меҳмонлар 11 метрли жарима зарбасига эга.
Раевацнинг бош билан йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қаторасига 4 та бурчак тўпи қўқонликлар томонидан бесамар якунланди
"Насаф" дарвозаси олдидаги босим кучаймоқда.
Неъматовдан ажойиб сэйв. Абдувоҳид захирадан майдонга тушган Манноновнинг зарбасини қайтарди.
Кенжабоев рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Қодиров симуляция деб топди. Баҳсли вазият.
Мухитдиновнинг 20 метр масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
Рўзиевнинг узатмасига Раевац етиб бора олмади. Филип тўпга етиб борганида бўш дарвоза қаршисида қолар эди.
Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов майдонга тушди. Унинг жароҳати жиддий кўринади
Маматхўжаевнинг зарбасига аниқлик етишмадит
Саитов майдонга қайтди. "Насаф" футболчилари прессинг қилмоқда
Дилшод Саитов ёрдамга мухтож. Муҳаммаданас Ҳасанов унга нисбатан қоидани бузди. Меҳмонлар қўпол ўйин намойиш этмоқда
Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар ҳужумга отланди. Аммо вазиятлар зарбага қадар етиб бормаяпти.
Ўйин бошланди! Меҳмонлар бошлашди.
Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келмоқда