Стадион: Стадион Этихад
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
Бердиев анча жиддий жароҳат олди.
Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Бобур Йўлдошев сариқ карточка олди.
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
Энди АГМК олдинга боришга мажбур бўлмоқда.
Ҳасанов ўрнига Маликжонов майдонга тушди.
АГМК бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
Раҳмонов ўрнига Жўраев майдонга тушди.
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холмуҳаммедов жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.
Қўқонликлар босимни кучайтирмоқда. АГМК ҳимоядан чиқиб кетиши зарур.
"Қўқон-1912" ҳужумини олмалиқликлар қайтариб қолди.
Н6орбеков жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ҳамидилло Абдуҳамидов майдонга тушди.
Абдураҳимов ва Аманов ўрнига Григалашвили ва Нурматов майдонга тушди.
Мерзляковга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур.
"Қўқон-1912" ғалаба учун олдинга бормоқда. Биринчи даврадаги мағлубият учун ўч олишни Ашурматов шогирдлари жиддий мақсад қилган кўринади.
АГМКнинг қарши ҳужуми сўнгги паллада ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.
Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпига қўқонликлардан ҳеч ким зарба бера олмади.
Райевац ўз ўрнини Норбековга бўшатиб берди.
Тошматов ўз жарима майдони яқинида қоидани бузди.
Бурчакдан узатилган тўпга Рўзиев берган зарба бироз ноаниқ чиқди.
Жарима майдонига узатилган тўп АГМК футболчисининг қўлига тегди. Аммо ҳакам буни кўрмади.
Мерзляков Холмуҳаммедовнинг узатмасига ета олмади.
Абдуллаев АГМК ҳужумини тўхтатиб қолишга эришди.
Иккинчи тайм бошланди.
Танаффус.
Бердиевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
Тайм сўнгида жамоалар эҳтиёткорликни оширди.
"Қўқон-1912" тўпни назорат қилмоқда.
АГМК ҳужуми бесамар якунланди.
АГМК ўйинни ўз жарима майдонидан узоқлаштирди.
Холмуҳаммедовнинг жарима майдонига улоқтирган тўпини Султонов ушлаб олди.
Қўқонликлар яна олдинга ташланмоқда.
"Қўқон-1912" футболчиси тиббий ёрдам олди.
Жамоалар майдон марказида кураш олиб бормоқда.
Вацадзе ўзига узатилган тўпга кўнгилдагидек зарба бера олмади.
Бурчакдан узатилган тўпни Султонов уриб юборди.
"Қўқон-1912" жарима майдонига тўпни етказди. Аммо АГМК ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
Ташаббус АГМК томонига ўтиб кетди.
"Қўқон-1912" футболчилари яна ҳужумда фол ишлатди.
Бурчак зарбасидан АГМК фойда чиқара олмади.
"Қўқон-1912" қарши ҳужумда яхши имкониятга эга бўлди. Аммо олмалиқликлар яхши ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришди.
Амановнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
Энди Тошматов ҳужумда қоидани бузди.
Суҳроб Бердиев ҳужумда фол ишлатди.
АГМК тез тўпни олдириб қўймоқда. "Қўқон-1912" анча тартибли ҳимояланмоқда.
Чап қанотдан қўқонликлар амалга оширилган ҳужум анча хавфли чиқди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар бир амаллаб қайтаришди.
Абдураҳимов тўпни олдириб қўйди ва АГМК ҳужуми тўхтади.
Ён чизиқдан Холмуҳаммедов жарима майдонига тўпни улоқтириб берди. Бош билан берилган зарба кучли чиқмади.
"Қўқон-1912"нинг тезкор қарши ҳужуми тўхтатилди. Энди позицион ҳужум ташкил қилинади.
Жарима майдонига узатилган тўпга олмалиқликлардан ҳеч ким зарба бера олмади.
АГМК кучли прессингда ўйнамоқда.
Дастлабки дақиқадаёқ тўқнашув. Баҳром Абдураҳимовга тиббий ёрдам зарур.
Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 21-тури бошланмоқда. Марказий ўйинни матнли трансляция тарзида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.