
28.04.2007 16:45

Стадион: Гудисон Парк
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
"Сўғдиёна" футболчисига тиббий ёрдам олмоқда.
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
"Навбаҳор" футболчиларининг бурчак узатмасидан сўнг берган зарбаси ноаниқ кетди.
"Сўғдиёна" буёғига шошмай ҳаракат қилмоқда.
Колаковичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қаҳрамонов ўрнига Насимов майдонга тушди.
Ўйин давом этади.
Жанжаллар тинмаяпти.
Қаҳрамонов огоҳлантирилди. Юсупов ҳам сариқ карточка олди.
Жамоа аъзолари тортишиб кетишмоқда.
Жиззахликларнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.
Болтабоевнинг узоқ масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегди.
"Навбаҳор" футболчисининг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
Гол ўтказиб юборгач, "Навбаҳор" фаоллашди.
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Норхонов ҳисобни очди. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни ҳужумчи дарвозага жойлади.
Турғунбоевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Такрорий зарба эса ўхшамади.
"Сўғдиёна" футболчисининг зарбаси кучли, аммо ноаниқ кетди.
"Навбаҳор" ҳужумда фаол ҳаракат қила бошлади.
Муртозоевнинг зарбаси анча ноаниқ.
"Навбаҳор" қарши ҳужумларга таяниб ўйнамоқда.
Иккинчи тайм бошланди.
Танаффус.
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
Тайм сўнгида "Навбаҳор" фаоллашди.
Жамоалар ўзаро тортишиб кетишди.
Наманганликлар футболчиси тиббий ёрдам олмоқда.
"Навбаҳор" устунликни бой бериб қўймоқда.
Юсуповга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Сўғдиёна" футболчиларининг кетма-кет зарбаларини Юсупов қайтарди.
Майдон эгалари хавфли ҳужум қилмоқда.
Колакович яна жарима майдонидан ноаниқ зарба берди.
"Навбаҳор" бурчак зарбасидан фойдалана олмади.
Турғунбоевда яхши имконият юзага келганди, аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади.
Жиззаликлар футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.
Даврон Хошимов ҳужумда қўполлик ишлатди.
"Сўғдиёна" уюштирган ҳужумни "лочинлар" ҳимоячилари бартараф этди.
Наманганликларнинг ҳужуми омадсиз якунланди.
"Навбаҳор" бурчакдан тўпни ўйинга киритади.
Бурчакдан узатилган тўпни Колакович аниқ йўллай олмади.
"Сўғдиёна" жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади.
Жамоалар майдон марказида кураш олиб боришмоқда.
"Сўғдиёна"нинг ҳужуми ҳам ноаниқ зарба билан якунланди.
"Навбаҳор"нинг ҳужуми самара келтирмади.
Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 20-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.