Стадион: Вилла Парк
Ўйин ўз якунига етди. Тўхтасинов ўйинга ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
"Сурхон" олдинга ташланмай қўйди.
"Пахтакор" ҳамон фаол.
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сидиқов ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Исмоилов яхши вазиятдан гол ура олмади.
Сидиқов Черан ўрнига майдонга ташланди.
"Сурхон"нинг жарима зарбаси ўхшамади.
Ҳожиакбаров сариқ карточка ишлаб олди.
Машариповнинг кетма-кет зарбалар беришига ҳимоячилар имконият бериб қўйишди.
"Сурхон" урчак зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди.
"Пахтакор"нинг ҳужумини Комилов ривожлантира олмади.
Ғофуров ўз ўрнини Сулаймоновга бўшатиб берди.
Алижонов Сайфиев ўрнига майдонга тушди.
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Машарипов Сергеевнинг узатмасини голга айлантирди.
Ҳамробеков ўрнига Собирхўжаев майдонга тушди.
"Сурхон" ҳужумчиси офсайдда қолиб кетди. Ҳужум тўхтатилди.
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сергеев ҳақиқий ҳужумчиларга хос ўйин кўрсатди. Тўпни ўзига тўғрилаб, зарба йўллади. Зарба аниқ ва кучли йўналиш олди.
Меҳмонов сариқ карточка олди. У ҳакам рухсатисиз майдонга қайтган.
Машариповнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
"Сурхон" иккинчи таймни кичик фаоллик билан бошлади.
Сергеев Дердийок ўрнида ҳаракат қилади.
Каримов Норов ўрнига майдонга тушди. Йўлдошев эса Ғофуровнинг ўрнида ҳарака қилади.
Иккинчи тайм бошланди.
Танаффус.
ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" йирик кўринишга олиб келди. Гол муаллифи Акром Комилов.
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Пахтакор" ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келиб қўйди. Ҳимоячилардан бири ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Мезбонлар ҳимояси саросимага тушиб қолгани кўриниб турибди.
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дердийок ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб кетди.
"Сурхон" футболчиси тиббий ёрдам олди.
"Сурхон" прессингда яхши ўйнамоқда.
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
"Сурхон" олдинга ташланмоқда.
"Пахтакор"нинг яна бир ҳужуми зарбагача етиб бормади.
Комиловнинг узатмасидан сўнг, Дердийок берган зарба ноаниқ кетди.
"Сурхон" тўп билан ишлай бошлаяпти. Энди олдинга ўтиш керак.
"Пахтаокр" ҳамон тўп билан.
Машариповнинг узатмасига Дердийок бош билан зарба берди. Дарвозабондан сейв.
"Сурхон" футболчилари ҳозирча тартибли ҳимояланмоқда.
Ҳамдамовнинг зарбасига куч етишмади.
"Пахтакор" тўпни назоратига олиб улгурди.
"Сурхон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Пахтакор""нинг илк жарима зарбаси самара келтирмади. Аммо анча хавфли чиқди.
Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Суперлига 20-тур баҳслари бугун ўз ниҳоясига етади. "Сурхон" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этади.