
19.04.2007 00:00

Стадион: Болейн Граунд
Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
Дердийокнинг зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтарди.
Дердийокнинг жаримадан тепган тўпи хавфли ва ноаниқ кетди.
Чераннинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
Талхатов ўрнига Рашидов майдонга тушди.
Машарипов ўрнига Эркинов майдонга тушди.
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳамдамов Шиховнинг хатосидан фойдаланиб кетди.
Норхонов ўрнига Насимов майдонга тушди.
Аъзамовнинг зарбаси ноаниқ кетди.
Чераннинг зарбасини Абдуллаев ушлаб олди.
Насриддинов ўрнига Шихов майдонга тушди.
Сергеев, Собирхўжаев ва Алижонов ўрнига Дердийок, Исмоилов ва Комилов майдонга тушди.
Алижоновнинг яқин бурчакка тепган тўпи ноаниқ кетди.
"Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда.
Сайфиевнинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди.
Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегди.
Иккинчи тайжда ҳам тошкентликлар фаол ўйин бошлади.
Рашидов ўрнига Ҳасанов майдонга тушди.
Иккинчи тайм бошланди.
Танаффус.
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуллаевнинг қайтарган тўпини Черан дарвозага жойлаб қўйди.
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
Ҳамдамов офсайдда қолиб кетган экан.
Машариповнинг яна бир хавфли зарбасини Абдуллаев қайтарди.
Қаҳрамонов тиббий ёрдам олмоқда.
Сергеевнинг зарбаси чиқмади. Унга тўпни етказиб берган Чераннинг ҳаракати таҳсинга сазовор.
Абдуллаев Сайфиевнинг жарима майдонига узатган тўпига ўз вақтида чиқиб келиб, ушлаб олишга эришди.
Абдуллаев жуда яхши ҳаракат қилмоқда. "Пахтакор" голга жуда яқин келяпти.
Абдуллаевдан дабл-сейв. Чераннинг такрорий зарбаси айниқса хавфли чиқди.
Насриддинов тиббий ёрдам олмоқда.
Ҳамдамовнинг тўхтатмасдан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
Сергеевнинг зарбаси ноаниқ кетди.
"Пахтакор" штурм уюштирмоқда.
Машариповнинг рейдини ҳимоячилар тўхтатиб қолишга эришди.
Жиззахликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
Ширинбой Абдуллаев тиббий ёрдам олди.
"Сўғдиёна" ҳужуми офсайд сабаб тўхтатиб қолинди.
"Сўғдиёна", ниҳоят, қарши ҳужумларга чиқа бошлади.
Мезбонлар тўлиқлигича ташаббусни қўлга олган.
Бурчакдан узатилган тўпни жиззахликлар қайтариб юборди.
"Пахтакор"нинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги баҳс бироздан сўнг бошланади. Ушбу ўйинни матнли трансляция усулида Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.