
14.04.2007 19:00

Стадион: Риверсайдский стадион
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
Авазхон Маматхўжаев ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
Қувондиқ Рўзиев майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Сардорбек Азимов баҳсни давом эттиради.
Учрашувга 4 дақиқа вақт ўшиб берилди.
Иқбол Маликжоновга сариқ карточка кўрсатилди.
Қўқонликлар таркибида Муҳаммаданас Хасанов ўрнига Жасурбке Ёқубов, "Сурхон"да эса Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ўрнига Иброҳим Йўлдошев туширилди.
Муҳаммаданас Хасанов шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди.
Райевац ўрнига Маликжонов майдонга тушди.
Қўқонликлар тўпни узоқлаштириш учун ўйнамоқдалар.
Бурчакдан узатилган тўпни Станоевич аниқ дарвозага йўллай олмади.
Жарима майдонига узатилган тўпни воҳаликлар бош билан дарвозага йўллади. Эргашев уни ушлаб олишда хатога йўл қўйди. Бурчак зарбаси.
Ҳожиакбаровнинг жарима майдонига узатмаси ноаниқ кетди.
Ойбек Рустамов сариқ карточка олди.
Эргашевга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Иккинчи таймда қўқонликлар ҳужумкорроқ ўйнамоқда. Қизил карточка олган жамоа учун яхши ўйин ўтказишмоқда.
Ҳасановнинг жарима майдонига узатган тўпини шериклари дарвозага аниқ йўллай олмади.
"Сурхон" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди.
Низомжон Норов ўрнига Шерзод Каримов майдонга туширилди.
Иккинчи тайм бошланди.
Танаффус.
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
Йосович жароҳатланган вазият учун Касьян сариқ карточка олди.
Йосович тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
"Сурхон" футболчилари ҳужумда қоидани бузди.
Райевац яна офсайдда қолиб кетди.
Муҳаммаданас Ҳасановнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон муштлари билан уриб юборди.
Дарко Станоевич сариқ карточка ишлаб олди.
Шоҳназар Норбеков иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
Райевацнинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. Яхши имконият қўлдан бой берилди.
Жарима майдонига узатилган тўпларни меҳмонлар ҳимоячилари қайтаришмоқда.
Жамоалар майдон марказида тўп учун кураш олиб боришмоқда. Асосан, мезбонлар тўп назоратини амалга оширмоқда. Қўқонликлар қарши ҳужумларни кутмоқда.
Норбеков ҳужумдаги фол учун огоҳлантирилди.
Саломовнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди.
Райевац офсайдда қолиб кетгани сабаб водийликларнинг навбатдаги ҳужуми тўхтатилди.
"Қўқон-1912" футболчилари прессингда яхши ўйнамоқда.
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Райевац ҳисобни очмоқда. Меҳмонлар ҳужуми легионер футболчи томонидан муваффақиятли якунланди.
"Сурхон", асосан, тўпга эгалик қилмоқда.
Қўқонликларнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади.
Касьян илк вазиятни кўкка совурди.
Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Суперлига 19-туридан ўрин олган яна бир баҳс бошланиш арафасида. Ушбу ўйинни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади.