Зинедин Зидан: "Роналду ҳам, Модрич ҳам менга ёқади"
"Реал Мадрид"ни бир неча мавсумлар давомида бошқарган франциялик мутахассис Зинедин Зидандан у яна қайси футболчини шогирд сифатида кўришни исташи ҳақида сўрашди.
"Мен иккаласини ҳам танлайман — ҳам Роналду, ҳам Модрич. Улар ажойиб футболчилар. Мен "Реал"да уларнинг машғулотларда қандай ишлаганини кўрганман. Ўша жамоа ўйин пайтида деярли тўп йўқотмасди", — деди Зидан "MadridXtra"билан бўлган суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан қўл остида "Реал" Испания чемпиони бўлган ва УЕФА Чемпионлар лигасида уч марта кетма-кет ғалаба қозонган эди.



Фикрлар