Ёзнинг энг “қайноқ” трансферлари

  • 10 Jul 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Нуфузли Transfermarkt портали жорий трансферлар ойнаси давомида амалга оширилган энг қиммат трансферларни аниқлади.

Tecno

Ҳозирча, энг қиммат трансфер эгаси Дуглас Луис бўлиб турибди. “Ювентус” 26 ёшли бразилиялик ярим  ҳимоячи учун “Астон Вилла”га 51,5 миллион евро тўлади.

Иккинчи ўринда “Реал”нинг янги ўйинчиси Эндрик қайд этилган. Мадридликлар 17 ёшли вундеркинд учун “Палмейрас””га 47,5 миллион евродан кўпроқ пул  ўтказиб бергани айтилмоқда.  

Кучли учликни “Вулверхэмптон”дан “Вест Хэм”га кўчиб ўтган марказий ҳимоячи Макс Килман якунлаб берди. Бу трансфер “Вест Хэм”га 47,5 миллион еврога тушди.

Европанинг аксарият лигаларида трансфер ойнаси август ойининг охиригача давом этади ва унгача яна катта трансферлар амалга оширилиши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!