Одил Аҳмедов Кубок финали ҳақида: "Ўша вазиятдан сўнг ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб қўйди"

  • 3 ноябрь, 00:26
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Андижондаги “Бобур арена” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида “Пахтакор” “Бухоро”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, совринни боши узра кўтарганини яхши биласиз.

Tecno

Ўйинни бевосита стадионда кузатиб борган ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов Sports.uz журналистининг саволларига жавоб берди.   

- Одил ака, Кубок финалини бевосита стадионда кузатдингиз. Таассуротлар қандай?

- Асосан натижа учун ўйналди. Иккала жамоада ҳам ҳиссиётларга ва курашларга бой бўлди. Шунинг учун вазиятлар кам бўлди. Ўртада кўпроқ курашлар бўлди, деб ўйлайман. Вазиятлар кам бўлиши эвазига ўйин тақдирини битта гол ҳал қилиши маълум эди. “Пахтакор”да ҳам, “Бухоро”да имкониятлар у қадар кўп бўлгани йўқ.

- “Бухоро”ни охирида урган голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади. Бу ҳолатга нима дейсиз?

- Биласизми, футболда барибир қонун-қоида бор. ВАР ҳакамлари ҳам кўришган. Ўша вазиятдан сўнг ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб қўйди. Қаттиққўлроқ бўлганида ўйин хотиржамроқ тугаган бўларди.

- Сизнингча, голи ҳаққониймиди ёки...

- Голни такрорий вазиятини мен ҳам телевизорда кўрдим. Офсайд борлигини кўрсатишди. Айтяпман-ку, футболни қонун-қоидаси бор, ВАР бор. Шунинг учун ҳаққоний бўлди, деб ўйлайман.

- Муҳитга қандай баҳо берасиз? Масалан, ўтган йилги Кубок финали билан солиштирсангиз.

- Ўтган йилгиси билан солиштирганда ер билан осмонча фарқи бор. Бухоро Ўзбекистонни нариги чекасида бўлгани эвазига ҳам камроқ мухлислар келди. “Пахтакор”да ҳам масофа узоқ эди. Агар водийни бирор жамоаси финалга чиққанида балки стадион тўлган бўларди.

- Фабио Каннаваро ҳам финални кузатди. Унинг миллий терма жамоамиз бош мураббийи сифатида иш бошлашига реакциялар турлича бўлди. Сизни бу борадаги позициянгиз қандай?

- Ҳаммамиз кўриб турибмиз, бирорта ўйинни ўтказиб юбормаяпти. Ўзи ҳам терма жамоани яхшилаб шакллантиришни хоҳлаяпти. Ҳозир гаплашганимизда ҳам ўз режаларини айтяпти. Ўйлаймизки, терма жамоамиз учун анча фойдали мураббий бўлишига ишончим комил. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!