Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг пенальтидан киритган голи "Башакшеҳир"га 3 очко тақдим этди!
Туркия Суперлигасининг 11-турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз уйида "Кожаэлиспор"ни қабул қилди ва кичик 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов 90+1-дақиқада пенальтидан киритди.
Шу тариқа, Нури Шаҳин шогирдларининг тўплаган очколари сони 13 тага етди ва улар турнир жадвалидаги 9-поғонада бормоқда.
Маълумот учун, ушбу баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Элдор тўпуарарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Ҳужумчининг голлари сони 7 тани ташкил қилади.
- Турция - Супер Лига
- Regular Season
Истанбул Башакшехир
- Eldor Shomurodov 90'
Тугади
1
:
0
31.10.2025 22:00



Фикрлар