
Ёш боксчиларимиз Осиё чемпионатида очколар бўйича тенгсиз бўлишди
Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича У15 ва У17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида У17 тоифасидаги финал жанглари ўтказилди. Унда боксчиларимиз 8 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
World Boxing томонидан ташкил этилган мазкур қитъа биринчилигида Ўзбекистон делегацияси очколар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ҳар икки ёш тоифасидаги баҳсларда боксчиларимиз 15 тадан олтин ва кумуш, 12 та бронза медалларини жамғаришди.
Comments