Ёш бадминтончиларимиз Марказий Осиё чемпионатида 19 та медал жамғаришди

CHERY AUTO

Тошкент мезбонлик қилган бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати якунига етди.

Tecno

Маълум қилганимиздек, унда 7 мамлакатдан 97 нафар спортчи У15, У17 ва У23 ёш тоифаларида яккалик, жуфтлик, микст ва жамоавий дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришди.

Якунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 7 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Ушбу натижа билан спортчиларимиз медаллар жамғариш бўйича Эрондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
23/09/2025 17:02
уят! бор йуги 2 тагина олтин?
камида 12та медал жамланмасидан бор йуги 2 дона-я?
яна уз уйимизда...