
Ёрқин Назаров "Бунёдкор-2" бош мураббийига айланди
Хабарингиз бор, Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ҳозирда Абу-Дабида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Лекин Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби тўлиқ кўринишда эмас. Яъни, ўтган йилги мавсумда Вадим Карленовичга яқиндан ёрдам берган Ёрқин Назаровнинг фаолиятида ўзгариш юз берди.
Эндиликда у «Бунёдкор-2» жамоасига бош мураббийлик қилади. Ўтган йили про-лиганинг шарқ минтақасида иштирок этган ёш «бунёдкор»чилар 3-ўринни банд этишганди. Энди эса янги мавсумда Ёрқин Назаров «Бунёдкор-2»га устозлик қиладиган бўлди. Ушбу хабарни мураббийнинг ўзи ҳам тасдиқлаб ўтди. Айтиш керакки, Назаров бунга қадар ўз вақтида про-лигада Ғузорнинг «Шўртан» жамоасига ҳам устозлик қилган. У фаолиятида иккинчи бор мустақил равишда ишлайдиган бўлди.
Фикрлар