“Сити”дан марказий ҳимоячи кетгани расман эълон қилинди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” иқтидорли марказий ҳимоячи Жахмай Симпсон-Пьюзини ўйин амалиётига эга бўлиши ва тажриба тўплаши учун ижарага бериб юборди.

Tecno

Бир неча манбаларнинг тасдиқлашича, 19 ёшли футболчи Шотландия чемпионатига йўл олди. Энди у бир мавсум давомида мамлакатнинг энг қудратли клуби “Селтик” шарафини ҳимоя қилади.

Жахмай Симпсон-Пьюзи “Манчестер Сити” тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу футболчи “шаҳарликлар”нинг иккинчи жамоаси сардори ва етакчи ҳисобланади.

Ўтган мавсумда Хосеп Гвардиола ҳимоячини Англия Премьер-лигаси ва Европа Чемпионлар лигасининг иккитадан учрашувига жалб қилган эди.

Transfermarkt томонидан беш  миллион еврога баҳоланаётган Симпсон-Пьюзи “Селтик”да тўртинчи рақам остида тўп тепади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!