
Йоан Висса "Ньюкасл" футболчисига айланди
"Ньюкасл" клуби "Брентфорд" ҳужумчиси Йоан Виссани ўз сафига қўшиб олди.
"Sky Sports" журналисти Кит Даунининг маълумотига кўра, трансфер миқдори 55 миллион фунтни ташкил этди. Маълумот учун, келишув трансфер ойнаси ёпилишига 30 сония қолганда расмийлаштирилган.
28 ёшли форвард ўтган мавсум АПЛда 35 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Шу тариқа, у жамоанинг иккинчи тўпурарига айланган эди.
Фикрлар