Янги Зеландия ФИФА рейтингида нечанчи ўринда? Рақиб сафидаги энг машҳур футболчи ким?

BEPUL PROPAN

Хабарингиз бор, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда Дубай шаҳрида йиғин ўтказмоқда. 

Терма жамоамиз 1 февраль куни Янги Зеландия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Янги Зеландия ФИФА рейтингида 110-ўринни эгаллаб турибди. Бу Океанияда 1-ўрин деганидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 84-ўринда бормоқда. Вакилларимиз Осиё қитъасида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Рақиб сафида бир нечта таниқли футболчилар тўп тепади. Жумладан, ҳужумчи Крис Вуд яқиндагина "Бёрнли"дан "Ньюкасл" сафига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин
30/01/2022 16:45
Янги Зелландия 110 уринда булса хам биздан анча кучли.
Davron Parpiyev
30/01/2022 15:32
Okeaniya qit'asi bormi