Яна бир ўзбекистонлик жангчи UFCга ўтмоқда ёхуд у Ҳабиб Нурмагомедов билан бир кечада жанг қилади

  • 16 октябрь, 2020, 14:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

ММА жангчиси Лилия Шакирова UFC промоушени билан тўртта жангга шартнома имзолади. Жанг санаси ҳам аниқ. Юртдошимиз 24 октябрь куни асосий воқеаси Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гэтжи жанги бўлган "UFC 254" турнирида октагонга кўтарилади.

Tecno

Унинг рақибаси Лорен Мёрфи бўлади. Аслида, Мёрфи Синтия Калвилло билан ўша жанг кечасида тўқнаш келиши керак эди. Бироқ Синтияда коронавирус аниқланганлиги боис, у турнирни тарк этди. Унинг ўрни эса, Ўзбекистон вакиласи билан тўлдирилди. Агар, барча текширувлар кўнгилдагидек бўлса, ҳамюртимиз эртага Абу-Дабига учиб кетади. 

Шакирова Россиянинг GFC промоушенининг супер енгил вазн тоифаси чемпиони эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!